Патрик Виейра: Рой Кин билан муштлашганимда, қийинчилик билан бўлса-да, уни урган бўлардим

СПОРТ 17.10.2014, 14:41
Патрик Виейра: Рой Кин билан муштлашганимда, қийинчилик билан бўлса-да, уни урган бўлардим

"Арсенал" клуби собиқ ярим ҳимоячиси Патрик Виейра "Манчестер Юнайтед"нинг собиқ сардори Рой Киннинг гапларига изоҳ берди. Кин ўз китобида Виейра билан муштлашган тақдирда, ютқазиши эҳтимоли бўлганини тан олган эди.
"Мен Киннинг китобини ўқимадим, аммо у ҳақида кўп нарсалар эшитдим. Агарда у билан ўз вақтида муштлашиб қолганимизда, менимча уни енгиш учун анча меҳнат қилишга тўғри келарди. Ўшанда менинг ҳам бир-икки жойимга заҳм етиши мумкин бўларди.
Рой ўз китобида бу қадар очиқ ёзганига ҳайрон эмасман. Чунки у бу китобни ҳам худди футболни қандай ўйнаган бўлса, шундай ёзган. Унигн учун нисбий ҳеч нарса йўқ, ё ҳамма нарса бўлиши керак, ёки умуман бўлмаслиги керак. Менимча бу китоб унинг табиатини очиб беради.
Иккимиз ҳам қатъий эдик ва ғалаба иштиёқидаўйнардик. Боз устига ўз жамоамиз етакчилари эдик. Шу сабабли унга қарши тўп суришни ёқтирардим. Майдонда биз жанг қилардик, аммо ўйиндан сўнг бир биримизга бўлган ҳурмат яна жойига қайтарди", - дейди Виейра.

Манба: www.soccer.ru   

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1