1

Параосиё ўйинларида 27 спортчи иштирок этади

СПОРТ 17.10.2014, 15:49
Параосиё ўйинларида 27 спортчи иштирок этади

2014 йилнинг 18-24 октябр кунлари Жанубий Кореянинг Инчхон шаҳрида Параосиё ўйинлари бўлиб ўтади. Унда 42 давлатдан келган 4000дан ортиқ спортчи биринчилик учун кураш олиб боришади.

16 октябр куни олимпия қишлоғида Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғини кўтариш маросими бўлиб ўтди, дея хабар беради UzReport.

Унда мамлакатимиз спорт делегацияси, тадбир ташкилотчилари иштирок этди.

Ушбу мусобақаларда ўзбекистонлик 27 нафар спортчи юртимиз шарафини ҳимоя қилади. Улар енгил атлетика, дзюдо, сузиш ва ўқ отиш каби спорт турларида қатнашишади.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1