Равшан Ҳайдаров: КХДР терма жамоасига қарши ўйин анча қийин бўлади

СПОРТ 18.10.2014, 13:38
Равшан Ҳайдаров: КХДР терма жамоасига қарши ўйин анча қийин бўлади

Ўзбекистон ва Таиланд ёшлар терма жамоалари ўртасидаги учрашувдан сўнг ўтказилган матбуот анжуманида Равшан Ҳайдаров ўйиннинг иккинчи бўлими қийин кечганини ва футболчилар босим остида ҳаракат қилганини айтиб ўтди.
«Иккинчи бўлим анча қийин ва босим остида ўтди. Ўйинни биз ўзимиз кутганимиздек бошладик ва якунладик. Лекин иккинчи бўлимда Таиланд кучли истак билан майдонга тушди», - дейди Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси бош мураббийи.
«Таиланд анча тезкор ва жисмонан кучли жамоа. Биз буни олдиндан билганимиз учун тайёргарликни ҳам шунга яраша олиб борган эдик», - дея қўшимча қилди Ҳайдаров.
Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси бош мураббийи шунингдек, КХДР терма жамоасига қарши ўтказиладиган ярим финал ўйини ҳам анча қийин кечишини айтди.
«КХДР ёшларига қарши ўйин биз учун қийин бўлиши табиий. Улар ҳам, ҳудди шу минтақа терма жамоаларига ўхшаб тез ҳаракат қилишади. Иродаси кучли жамоа. Бугунги ўйинда иккита гол киритган Забиҳилло Ўринбоев бугун жуда яхши ўйнади. Лекин, кейинги ўйинларда у ҳали яна очилади», - деди Равшан Ҳайдаров.
Таиланд ёшлар терма жамоаси бош мураббийи Сасом Побпрасет эса, ўйиндан кейинги матбуот анжуманида Ўзбекистондан учралган мағлубият учун уялмаслигини айтиб ўтди: «Биз ўзимиздан анча кучли жамоага мағлуб бўлдик. Ўзбекистонга мағлуб бўлганимиздан уялмаймиз. Кўрасиз, Ўзбекистон Осиё Чемпионатида ғолиб бўлади», - деди Таиланд ёшлар терма жамоаси бош мураббийи.

Манба: www.the-uff.com

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1