АсосийJamiyat

Психолог Ториқ Ҳабиб фарзанд тарбиясидаги муаммолар ечими ҳақида

'Психолог Ториқ Ҳабиб фарзанд тарбиясидаги муаммолар ечими ҳақида'ning rasmi
  • Фарзандингиз ёлғон гапиряптими?

Демак, сиз уни қаттиқ назорат остига олгансиз!

  • Фарзандингиз ўзига ишонмаяптими?

Демак, сиз уни руҳлантирмас экансиз!

  • Фарзандингиз яхши гапира олмаяптими?

Демак, сиз у билан суҳбатлашмас экансиз!

  • Фарзандингиз ўғрилик қиляптими?

Демак, сиз унга совға-салом бермаётган экансиз!

  • Фарзандингиз қўрқоқми?

Демак, сиз уни кўп ҳимоя қиларкансиз!

  • Фарзандингиз бошқаларни ҳурмат қилмаяптими?

Демак, сиз унинг ёнида овозингизни пасайтирмас экансиз!

  • Фарзандингиз доим қовоғи осилганми?

Демак, сиз уни мақтамас экансиз!

  • Фарзандингиз қизғанчиқми?

Демак, сиз у билан ўзаро ҳамкорлик қилмас экансиз!

  • Фарзандингиз бошқаларга нисбатан тажовуз қиляптими?

Демак, сиз унга нисбатан қўпол муносабатда бўларкансиз!

  • Фарзандингиз заифми?

Демак, сиз унга кўп дўқ-пўписа қилар экансиз!

  • Фарзандингиз сизни қизғаняптими?

Демак, сиз унга нисбатан беэътибор экансиз!

  • Фарзандингиз сизни безовта қилиб, тинчингизни бузяптими?

Демак, сиз уни бағрингизга босиб, юзларидан ўпмас экансиз!

  • Фарзандингиз сизга бўйсунмаяптими?

Демак, сиз ундан кўп нарса талаб қиларкансиз!

  • Фарзандингиз одамови бўлиб қолганми?

Демак, сиз ўзингиз билан ўзингиз овора экансиз!

"Бахтли ҳаёт сари" китобидан

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар