U-19. Ярим финал. Ўзбекистон-КХДР учрашуви 14:00да бошланади

СПОРТ 20.10.2014, 09:10
U-19. Ярим финал. Ўзбекистон-КХДР учрашуви 14:00да бошланади

Мяньма давлатида давом этаётган Ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионати ўзининг энг қизғин палласига кириб бормоқда. Бугун мусобақанинг ярим финал баҳслари бўлиб ўтади. Финалнинг иккита иштирокчиси аниқланади.

Дастлаб, Равшан Ҳайдаров бошчилигидаги Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари Шимолий Корея терма жамоасига қарши майдонга тушишади. Ушбу ўйин анча қизиқарли кечиши аниқ.

Сабаби терма жамоамиз ўз олдидаги дастлабки вазифани бажарди. Жаҳон чемпионати йўлланмаси ҳал қилинди. Эндиликда футболчилар ортиқча босимсиз майдонда ҳаракат қилишади.

Бугунги ўйин олдидан терма жамоамизда битта йўқотиш бор. Ҳимоячи Акром Комилов сариқ карточкалари йиғилиб қолгани туфайли бугун майдонга туша олмайди. Қолган барча футболчилардаги сариқ карточклар финал олдидан куйиб кетади.

Ўзбекистон – КХДР термалари ўртасидаги ўйин Тошкент вақти билан соат 14:00да бошланади.

Ярим финалнинг яна бир учрашувида мусобақа мезбони Мяньма термаси Қатар билан куч синашади. Ушбу ўйин Тошкен вақти билан соат 17:00да бўлиб ўтади.

Вакилларимизга бугунги ўйин олдидан омад ёр бўлишини тилаб қоламиз!

Манба: www.uff.uz   

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1