1

Юртимизда заъфарон плантациялари ташкил этилди

ЖАМИЯТ 06.11.2018, 08:25
Юртимизда заъфарон плантациялари ташкил этилди

Ўзбекистонда шафран ўсимлиги плантацияларини ташкил этиш мақсадида «Агробанк», «Ўзбекозиқовқатхолдинг», «Ўзфармсаноат», Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси ва Вранд Инвестмент Group жамияти ҳамкорлигида «Шафран илмий тадқиқот маркази» ташкил этилди, деб ёзади ЎзА.

Мазкур марказ 2017 йилнинг август ойида Голландиянинг йирик компаниясидан 36,4 тонна туганак пиёзлар харид қилган эди. Ўз вақтида амалга оширилган агротехник тадбирлар натижасида заъфарон (шафран) плантацияларда экилган бу туганак пиёзларнинг 95—98 фоизи кўкарди. Дастлабки йилда уларнинг қарийб 40 фоизи гулга кирди. Демак, улар мамлакат иқлимига мослашмоқда.

Ўтган йили Наманган, Сирдарё, Тошкент ва Сурхондарё вилоятининг турли ҳудудларига 12,5 гектарга экма заъфарон плантациялари ташкил этилди. Жорий йилда Избоскан туманида 5 гектарга, Шаҳрисабз туманида 10 гектар ва Юқори Чирчиқ туманида 21,5 гектарга шафран экилди.

Шунингдек, жорий йилда ўтган йили экилган экма заъфарон плантацияларидан 17 тонна туганак пиёзлар ковлаб олинди. Айни вақтда улар Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси тизимидаги 13 та ҳудудий ўрмон хўжалигида янги плантациялар ташкил этиш учун экилди.

Айни вақтда эса заъфарон плантацияларининг 22,5 гектари иккинчи вегетация даврини, 40 гектари эса биринчи вегетация даврини ўтамоқда.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1