1

Ўзбекистонда Тошкент халқаро арбитраж маркази ташкил этилади

ЖАМИЯТ 06.11.2018, 10:53
Ўзбекистонда Тошкент халқаро арбитраж маркази ташкил этилади

Президент Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси ҳузуридаги Тошкент халқаро арбитраж маркази ташкил этишга розилик берди.

Давлатимиз раҳбари жорий йилнинг 5 ноябрида “Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси ҳузурида Тошкент халқаро арбитраж марказини (TIAC) ташкил этиш тўғрисида”ги қарорни имзолади.

Мазкур қарор билан 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси ва Адлия вазирлигининг нодавлат нотижорат ташкилот мақомига эга Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси ҳузуридаги Тошкент халқаро арбитраж марказини ташкил этиш тўғрисидаги таклифга розилик берилди.

Тошкент халқаро арбитраж маркази инвестициялар билан боғлиқ низоларни халқаро арбитраж орқали ҳал этишнинг замонавий ва халқаро стандартларга асосланган механизмларини шакллантириш, инвестиция муҳитини яхшилаш, инвесторларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари ҳимоя қилиниши кафолатларини мустаҳкамлаш каби мақсадларни амалга оширишга хизмат қилади.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1