Тасвирда анъанавий Бенжамин Франклин ўрнига Трампнинг портрети акс эттирилган. Шунингдек, «Федерал ғалаба банкноти» деб номланган ушбу купюра Трамп услубига хос элементлар билан безатилган.
Банкнотда cерия рақамлари ўрнига “TRUMP2024” ва “TRUMP4547” каби ёзувлар, шунингдек президентнинг шахсий имзоси молия вазири имзоси ўрнида келтирилган.
Орқа томонида эса анъанавий “In God We Trust” ("Биз Худога ишонамиз") шиори ўрнига “God Bless Donald Trump” ("Худо Дональд Трампни асрасин")ёзуви акс эттирилган.






