1

22 ​ноябрдан совуқ сув нархи оширилади

ЖАМИЯТ 07.11.2018, 15:33
22 ​ноябрдан совуқ сув нархи оширилади

«Сувсоз» ДУК сайтида ичимлик сув таъминоти ва оқова сув чиқариш хизматлари учун янги тарифлар эълон қилинди.

Тошкент шаҳар ҳокимлиги Молия бош бошқармаси томонидан тасдиқланган декларация асосида (6.11.2018 йилдаги реестр рақами 15-ТГ-2018) 2018 йил 22 ноябрдан бошлаб Тошкент шаҳрида янги тарифлар амалга жорий этилади:

  • сув таъминоти – 1 м3 учун 280 сўм, ҚҚСсиз.
  • оқава сув чиқариш – 1 м3 учун 235 сўм, ҚҚСсиз.

Тошкент шаҳар ҳокимининг 12.01.2018 йилдаги 15-сон қарорига асосан Тошкент шаҳридаги истеъмолчилар учун 2018 йилда ичимлик сув таъминоти хизматлари тарифларига 1м3 учун 100 сўм миқдорида махсус устама ҳақ жорий этилган.

Эслатиб ўтамиз, совуқ сув нархи жорий йилнинг май ойида оширилган эди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1