АсосийJamiyat

Ўзбекистон ёшлар иттифоқи делегацияси Хитойдаги ёшлар ассамблеясида иштирок этмоқда

'Ўзбекистон ёшлар иттифоқи делегацияси Хитойдаги ёшлар ассамблеясида иштирок этмоқда    'ning rasmi

Хитойнинг Дунфан шаҳрида бугундан ўз ишини бошлаган “ШҲТ ёшлари экстремизм ва терроризмга қарши” мавзусидаги ассамблеяда Ўзбекистон ёшлар иттифоқи вакиллари иштирок этишмоқда.


Беш кишидан иборат 9-11 ноябрь кунлари ёшлар ассамблеясида ўтказиладиган тадбирларда қатнашиб, Хитой, Россия, Ҳиндистон, Покистон, Қирғизистон, Қозоғистон, Тожикистон, Эрон, Белорусь, Мўғулистондан келган ҳамсблари билан биргаэкстремизм ва терроризмга қарши курашиш, ёшларни турли таҳдидлардан ҳимоя қилиш борасида тажриба алмашади.Тадбирнинг биринчи кунида ёшлар ассамблеясининг очилиш мароси ҳамда очилиш маросими билан бирга “ШҲТ модели” мавзусида конференция ўтказилди.

ШҲТнинг терроризмга қарши курашиш ҳудудий бўлинмаси делегацияси – барча иштирокчи давлатлар ва уларнинг манфаатдор ташкилотлари билан ҳамкорлик алоқаларини ўрнатишга, биргаликда ҳудудий тинчликни таъминлашга рахна солаётган таҳдидларга қарши курашишга тайёр эканлиги маълум қилинди.Бунда ёшлар орасида бундай салбий ҳолатларни олдини олиш мақсадида Интернет тармоғида бузғункор ғояларга қарши курашиш, таҳдидлар мониторингини кучайтириш ва террористик фаолиятга алоқадор шахслар ҳақидаги маълумотларни алмашиш таклиф этилди. Ташкилот томонидан 2017 йил давомида 8584 та террористик акт ҳолатлариқайд этилгани, бу эса 2016 йилги кўрсатгичлардан 2566 тага камайгани алоҳида таъкидлади. Шунингдек, 2017 йида террорирстлар томонидан 18 753 нафар ўлдирилганлиги ҳақидаги статистик маълумотлар тақдим этилди. Мазкур масаланинг ўта муҳимлиги инобатга олган ҳолда, экстремизм ва терроризмнинг олдини олишга қаратилган миллий ва ҳудудий иттифоқларнинг ташкил этилишига комплекс ёндашиш таклиф этилди.

Конференцияда иштирокчи мамлакатлар экстремизм ва терроризмга қарши кураш бўйича ўз таклифларини беришди.

Ассамблея иши давом этмоқда.

    Бошқа янгиликлар