Иорданиянинг қадимий ёдгорликларга бой бўлган Петра шаҳрида кучли ёмғир ёғиши натижасида сув тошқини келиб чиққан. Табиий офат оқибатида 11 киши ҳалок бўлган. Қутқарувчилар томонидан 3700 нафар сайёҳ Петра шаҳридан эвакуация қилинган.
Жума куни тушдан сўнг Петра шаҳрига яқин жойлашган Мусо Водийсида бошланган кучли ёмғир яқин атрофдаги тоғларда жойлашган сув омборларидаги сувни тўсиқлардан ошиб кетишига сабаб бўлган.
Тошқин натижасида кўплаб бинолар шунингдек, сайёҳлик марказлари, меҳмонхоналар жиддий зарар кўрган. Ҳозирда ҳудуд бўйлаб қутқарув ишлари олиб борилмоқда.






