АсосийJamiyat

Ўзбекистонда илк бор "GDG-DevFest" фестивали ўтказилади

'Ўзбекистонда илк бор "GDG-DevFest" фестивали ўтказилади'ning rasmi

"Google Developers Group" (GDG)нинг асосий тадбирларидан бири — "GDG-DevFest" дастурчилар фестивали жорий йилнинг 24 ноябрь куни пойтахтимиздаги Инҳа университетида бўлиб ўтади. Бу ҳақда Халқ таълими вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

БМТ Тараққиёт дастурининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси кўмагида амалга оширилаётган мазкур фестиваль доирасида дастурчилар, IT-мутахассислар ва янги технологияларга бефарқ бўлмаганлар "Google" компаниясининг сўнгги технологиялари ва ишланмалари билан танишадилар.

Фестиваль иштирокчилари маҳаллий ва хорижлик мутахассислар билан ахборот технологиялари соҳасидаги сўнгги тенденцияларни кун давомида муҳокама қилишади. Хусусан, иштирокчилар блокчейндан фойдаланиш, мобил иловаларни яратиш, VR/AR технологияларини бизнесга ишлатиш ва бошқа мавзулардаги муҳокамаларда иштирок этадилар.

    Бошқа янгиликлар