12 ноябрь куни Исроил самолётлари фаластинликларнинг Ғазодаги юзлаб объектларига ҳужум уюштирган эди, деб хабар берди РИА Новости нашри.
Охирги маълумотларга кўра, низолар оқибатида икки томондан камида 5 киши ҳалок бўлган: Ғазо секторида 4 киши ва Исроилнинг Ашкелон шаҳрида бир киши. Шунингдек, Исроил армиясининг жавоб ҳужуми давомида Ғазо портидаги бир кема йўқ қилинган, ҲАМАС бу кемадан разведка ва диверсия мақсадларида фойдаланиб келган. Шунингдек, ушбу ташкилот фаолиятини тарғиб қилиш билан шуғулланувчи Al-Aqsa телеканали биноси вайрон этилган. Ҳужумдан аввал бинодаги одамлар эвакуация қилинганди. Фаластинликлар ҳам Исроилга қарши «олов ҳалқасини кенгайтириши»ни эълон қилишган.






