АсосийЖамият

Яндекс Тошкентда янги хизматни ишга туширди

Тошкентда "Яндекс. Маҳалла" хизмати ишга тушди. Ушбу ўзига хос ижтимоий тармоқ орқали пойт...

'Яндекс Тошкентда янги хизматни ишга туширди'ning rasmi

Тошкентда "Яндекс. Маҳалла" хизмати ишга тушди. Ушбу ўзига хос ижтимоий тармоқ орқали пойтахт аҳолиси интернет-майдонда ўз маҳалла янгиликлари, муаммолари ва ҳодисаларини муҳокама қилишлари мумкин.

"Яндекс. Маҳалла" - бу Ўзбекистонга мослаштирилган хизмат, Россияда “Туман (Район)” деб аталади.

Ўзбекистон Россиядан ташқарида хизматни жорий этилган биринчи давлат бўлди.

"Бизнингча, Тошкентда ҳам хизмат оммалашади ва қўшнилар онлайн суҳбатларининг асосий жойига айланади", - дейди "Яндех.Туман" хизмати раҳбари Татяна Горелик.

"Яндех.Туман" (Яндех.Раён) 2016-йилда пайдо бўлган ва ҳозирда унда ўндан ортиқ шаҳар аҳолиси гаплашмоқда: Москва, Санкт-Петербург, Краснодар ва бошқалар.

Хизматнинг ой давомидаги аудиторияси 3,5 миллион фойдаланувчидан ортади.

    Бошқа янгиликлар