Калифорнияда бир неча кундан бери давом этаётган ўрмон ёнғинлари 66 нафар инсон ҳаётига зомин бўлди. 630 дан ортиқ одам эса бедарак йўқолган.
Ҳозирда қутқарувчилар томонидан ёнғин содир бўлган ҳудудларда қидирув-қутқарув ишлари олиб борилмоқда. Маҳаллий полиция вакилларининг айтишича, қурбонлар сони бундан ҳам юқори бўлиши мумкин.
Калифорния шимолидаги ўрмон ёнғини 8 ноябрда бошланган ва штат тарихидаги энг вайронкор ёнғин бўлди. Ҳозирга келиб у қамраб олган умумий майдон 55 минг гектардан ошиб кетди. Ёнғин оқибатида 6,5 минг иншоот вайрон бўлган.
Калифорниядаги ёнғин қурбонлари сони 66 нафарга етди
Калифорнияда бир неча кундан бери давом этаётган ўрмон ёнғинлари 66 нафар инсон ҳаётига зо...





