1

Фарғонада сигарет чекиб ухлаб қолган фуқаро ҳалок бўлди

ЖАМИЯТ 19.11.2018, 11:33
Фарғонада сигарет чекиб ухлаб қолган фуқаро ҳалок бўлди

Фарғона Марғилон шаҳрида кичик лоқайдлик инсон ўлимига сабаб бўлди. Бу ҳақда ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси хабар берди.

Қайд қилинишича, 17 ноябрь куни Марғилон шаҳрида яшаган Ш.Ш. маст ҳолда уйида сигарет чекади ва шу ҳолатида ухлаб қолади. Натижада сигарет кукуни кўрпа устига тушиб, ёнғин чиқади. Ш.Ш. чап биқин ва чап оёқ сон қисми куйиши жароҳати билан воқеа жойида вафот этган.

Мазкур воқеа юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1