АсосийJamiyat

"Вақф" фонди Наманганда "Тўйлар" акциясини ўтказди (фото)

'"Вақф" фонди Наманганда "Тўйлар" акциясини ўтказди (фото)'ning rasmi

Бугун, 28 ноябрь куни Наманган шаҳрида "Тўйлар" акцияси ташкил этилди. Унда 2 та никоҳ ҳамда 12 та хатна тўйлари ўтказиб берилди. Бу ҳақда "Вақф" хайрия жамоат фонди Матбуот хизмати хабар берди.

Ушбу акция доирасида кўплаб саховатпеша юртдошларимиз томонидан ушбу акцияга бош қўшилди. Қилинган хайру эҳсонларни Аллоҳ ўз даргоҳида қабул қилсин.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 16 апрелдаги «Диний-маърифий соҳа фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-5416 сон Фармонига асосан аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламлари, шу жумладан, имконияти чекланган шахсларни моддий ва маънавий қўллаб-қувватлаш вазифалари янги ташкил этилаётган "Вақф" фонди зиммасига юкланган эди.

"Вақф" фонди меҳрибонлик уйлари тарбияланувчилари ва кам таъминланган оилаларнинг фарзандларини никоҳ ва ақиқа тўйларини ўтказиб бериш бўйича "Тўйлар" номли акция эълон қилинган эди.

Оила қуришда ёрдам беришдек савобли ишларга барчамиз улуш қўшайлик!

photo5474462094435920349.jpg

photo5474462094435920350.jpg

photo5474462094435920351.jpg

photo5474462094435920352.jpg

photo5474462094435920354.jpg

photo5474462094435920355.jpg

photo5474462094435920356.jpg

    Бошқа янгиликлар