АсосийDunyo

Трамп ва Си Цзинпин келишиб олишди

'Трамп ва Си Цзинпин келишиб олишди 'ning rasmi

АҚШ президенти Дональд Трамп Хитой раҳбари Си Цзинпин билан Буэнос-Айресда бўлиб ўтган учрашувдан кейин Хитойга нисбатан қўшимча тарифларни жорий қилмасликка қарор қилди, дея хабар берди Вести нашри.

Улар камида 90 кун мобайнида янги тарифларни жорий қилмасликка қарор қилишган. Аввал хабар берганимиздек, АҚШ 1 январдан умумий ҳажми 200 млрд. доллар бўлган Хитой товарларига 25 фоизлик тариф жорий қилиши кўзда тутилаётган эди. Бироқ Трамп G20 саммити чоғида қарорини ўзгартирди. Хитой ва АҚШ раҳбарлари барча қўшимча тарифларни бекор қилиш бўйича келишиб олишди.

    Бошқа янгиликлар