Халқ таълими вазирлигида мазкур йилнинг июнь-декабрь ойларида давлат раҳбари мамлакатимизда халқ таълимини ислоҳ этиш ва таълим сифатини оширишга бағишланган йиғилиш ўтказилди.
Педогогларга яратилаётган шароитлар натижасида 2018 йилда 13 минг нафар эркак ўқитувчилар мактабларга қайтдилар, деб хабар бермоқда вазирлик матбуот хизмати.
Биргина, 2018 йилда 11,5 мингдан ортиқ(2016 йилда 1900дан ортиқ, 2017 йилда 9500 дан ортиқ) олий ўқув юртини тамомлаган ёш мутахассислар мактабларга ишга қабул қилинди. 2019 йил 1 январдан пенсия ёшидаги ўқитувчиларнинг пенсияси тўлиқ тўланиши муносабати билан 7 мингдан ортиқ тажрибали ўқитувчилар мактабларга қайтиб ишга олинди.
Таъкидлаш жоиз, UReport.uz лойиҳаси ёшлар орасида ўтказган сўровномаси натижалари шуни кўрсатдики, ислоҳотлар натижасида 71% ёшлар ўқитувчи касбини танлашга тайёр.






