1

​Янгиерда тўланмаган алимент учун "Жигули" ундирилди

ЖАМИЯТ 18.12.2018, 15:12
​Янгиерда тўланмаган алимент учун "Жигули" ундирилди

Фуқаролик ишлари бўйича Гулистон туманлараро судининг ижро ҳужжатига асосан қарздор Ш. Ш.дан ундирувчи Р.Ш. фойдасига уч нафар вояга етмаган фарзандларининг моддий таъминоти учун алимент ундириш белгиланган.

Ушбу ижро ҳужжати бўйича Мажбурий ижро бюроси Янгиер шаҳар бўлими давлат ижрочиларининг бир неча бор оғзаки ва ёзма огоҳлантиришларига қарамасдан фуқаро Ш.Ш. 15.169.957 сўм миқдордаги алимент пулларини тўлашдан бош тортиб келган.

Мазкур қарздорликларни бартараф қилиш ва ундирувчининг ҳуқуқини тиклаш мақсадида қарздорга тегишли "ВАЗ21063" русумли автомашинаси хатланиб, "Гулистон Баҳолаш Консалтинг" МЧЖ томонидан 20.174.743 сўмга баҳоланган ва "E-IJRO AUKSION" электрон онлайн-аукцион орқали савдога чиқарилган.

Қарздорга тегишли автомашина "E-IJRO AUKSION" электрон онлайн-аукцион савдоси орқали 17.350.278 сўмга сотилиб, сотувдан тушган пул маблағлари ундирувчи Р.Ш.га тўлаб берилди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1