Андижон вилоят тарихи ва маданияти музейида "Миллий ҳунармандчилик ва асрий анъаналар давомийлиги" номли кўргазма очилди, деб хабар бермоқда ЎзА.
Кўргазмада Андижон қўғирчоқлар мактабига асос солган ҳунарманд Манзурахон Юсупова ва унинг шогирдлари томонидан яратилган қўғирчоқлар намойиш этилмоқда.
Ҳунарманднинг "Келин", "Куёв", "Тоҳир ва Зуҳра", "Тўйбола", "Ўзбек хола" миллий қаҳрамонлари мамлакатимиздан ташқари Америка Қўшма Штатлари, Малайзия ва Таиланд каби давлатларда ҳам машҳур.
Манзурахон Юсупова қадимий анъаналарни бойитиб, миллий қўғирчоқлар ясаш санъатини ривожлантиришга оид Америка халқаро жамғармаси грантига сазовор бўлган.












