АсосийJamiyat

Ўзбекистонда бир кунда икки аёл ис газидан вафот этди

'Ўзбекистонда бир кунда икки аёл ис газидан вафот этди'ning rasmi

22 декабрь куни Тошкент вилоятининг Зангиота туманида яшаган Ф.А. (аёл) уйида темир идишга кўмир ёқиб, назоратсиз қолдириши оқибатида кўмир исидан заҳарланиб, касалхонага ётқизилган ва кўрсатилган тиббий муолажаларга қарамай вафот этган.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабарига кўра, шунингдек, 22 декабрь куни Андижон вилоятининг Пахтаобод туманида яшаган, Г.Т. (аёл) иситиш печига кўмир ёқиб, назоратсиз қолдириши оқибатида кўмир исидан заҳарланиб, воқеа жойида вафот этган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Навоийда опа-сингил ис газидан заҳарлангани ҳақида хабар берган эдик.

    Бошқа янгиликлар