1

Самарқанднинг собиқ ҳокими устидан қўзғатилган жиноят иши судга оширилди

ЖАМИЯТ 24.12.2018, 17:32
Самарқанднинг собиқ ҳокими устидан қўзғатилган жиноят иши судга оширилди

Бугун, 24 декабрь куни, "Тараққиёт стратегияси" марказида Бош прокуратура вакиллари иштирокида матбуот анжумани ўтказилди.

Унда тегишли мутасаддилар ОАВ вакилларининг қизиқтирган саволларига жавоб беришди.

Жумладан, Самарқанд вилояти собиқ ҳокими Т.Жўраевга нисбатан қўзғатилган жиноят иши якунлангани ва ҳозирда иш судга оширилгани маълум қилинди.

Эслатиб ўтамиз, Туробжон Жўраев пора билан қўлга тушган эди. У Самарқанд вилоятида коррупцион тизимни йўлга қўйгани аниқланган эди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1