АсосийDunyo

“Уралкалия” шахтасида ҳалок бўлганлар хотираси муносабати билан мотам куни эълон қилинди

'“Уралкалия” шахтасида ҳалок бўлганлар хотираси муносабати билан мотам куни эълон қилинди 'ning rasmi

Россиянинг Соликамск шаҳрида жойлашган “Уралкалия” шахтасида содир бўлган ёнғин оқибатида ҳалок бўлганлар хотираси муносабати билан мотам куни эълон қилинди, деб хабар бермоқда ТАСС нашри.

Калий қазиб олувчи шахтада рўй беган аланга 360 метр чуқурликда келиб чиққан. Ҳодиса вақтида чуқурликда 17 нафар кончи бўлиб, уларнинг 9 нафари қурбон бўлган. Айни вақтда уларнинг жасади юқорига олиб чиқилди. Фалокатга қазиб олиш жараёнида хавфсизлик қоидаларига амал қилинмагани сабаб бўлган, деган тахминлар бор. Ҳозирда воқеа юзасидан жиноий иш қўзғатилган.

    Бошқа янгиликлар