25 декабрь куни Самарқанд вилояти Оқдарё туманида яшовчи Ш.Т. бошқарувидаги "Дамас" русумли автомашинани Самарқанд ҳалқа йўлида ҳайдаб кетаётиб, бошқарувни эплай олмай, ағдарилиб кетган ва қарама-қарши йўналишдан ҳаракатланиб келаётган "Мерседес-бенц" русумли юк автомашинаси билан тўқнашув содир этган.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабар беришича, натижада "Дамас" автомашинаси йўловчилари О.А. жароҳат олиб, касалхонага ётқизилган, А.Ҳ.га эса тиббий ёрдам кўрсатилган.
Мазкур ҳолат юзасидан дастлабки терговолди ҳаракатлари олиб борилмоқда.






