Мурожаатномада Президентимиз йирик мегаполисларнинг бу борадаги тажрибасини ўрганган ҳолда, реновация дастурини, яъни, фойдаланиш муддати тугаб, эскириб қолган кўп қаватли уйлар ўрнида босқичма-босқич энг замонавий шароитга эга бўлган янги уйлар қуриш дастурини ишлаб чиқиш лозимлигини айтди.
"Ҳукумат уч ой муддатда кўп қаватли уй-жой фонди тўлиқ хатловдан ўтказилишини таъминлаши керак. Йирик мегаполисларнинг бу борадаги тажрибасини ўрганган ҳолда, реновация дастурини, яъни, фойдаланиш муддати тугаб, эскириб қолган кўп қаватли уйлар ўрнида босқичма-босқич энг замонавий шароитга эга бўлган янги уйлар қуриш дастурини ишлаб чиқиш лозим", - деди Президент.
2019 йилда аҳоли турмуш шароитини яхшилаш, уни муносиб турар-жой билан таъминлаш, халқ фаровонлигини ошириш юзасидан:
- 2019 йилда ҳам арзон уй-жойлар қуриш дастури изчил давом эттирилади;
- кўп қаватли уй-жой фонди тўлиқ хатловдан ўтказилади;
- Реновация дастури, яъни, эскириб қолган кўп қаватли уйлар ўрнида, энг замонавий шароитга эга бўлган янги уйлар қуриш дастури ишлаб чиқилади.