Германиянинг Ботроп шаҳрида 1 январга ўтар кечаси енгил машина ҳайдовчиси автомобилни бир неча маротаба пиёдалар устига ҳайдаб, уларни босиб кетди, деб хабар бермоқда Лента ру.нашри.
Мазкур ҳолат теракт, деб баҳоланмоқда. Ҳуқуқ-тартибот идораси ходимлари ҳайдовчи руҳий носоғлом бўлиши мумкинлигини ҳам тахмин қилишмоқда.
Ҳайдовчи 50 ёшда бўлиб, Mercedes рулини бошқарган. Ҳодиса оқибатида Сурия ва Афғонистон фуқаролари жабрланган. У қўлга олинганда, чет эллик муҳожирлар давлат томонидан ишсизлик нафақасини олаётганлигидан норози эканлигини билдирган.