Миср мудофаа ва миллий хавфсизлик қўмитаси раҳбари Камол Амирнингмаълумот беришича, мисрлик депутатлар 2019 йилда аҳоли ўсиш даражасини пасайтиришга қаратилган қонунни кўриб чиқишади, деб хабар бермоқда РИА новости нашри.
Мазкур қонунга биноан оила 4 кишидан, яъни ота-она ва икки фарзанддан иборат бўлиши лозим. Мазкур мавзуни депутатлар мамлакат соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳамда статистика ва мобилизация Марказий бошқармаси билан муҳокама қилишган, бу борадаги бошқа давлатлар (Хитой, Индонезия)нинг тажрибаларини ўрганишган.
2019 йилда мазкур араб давлатининг аҳолиси сони 100 миллион кишидан ортади. Миср аҳолиси сони ҳар йили 2,5 миллионга кўпаймоқда. 2017 йилдаги маълумотларга кўра, Миср энг ёш давлатлардан бири бўлиб, ҳар учдан бир мисрликнинг ёши 15 дан 34 ёшгача бўлган (34,5%) фуқаролардан ташкил топган.






