1

Курсантлар ўртасида Қувноқлар ва зукколар мусобақаси ўтказилди

ЖАМИЯТ 03.01.2019, 12:41
Курсантлар ўртасида Қувноқлар ва зукколар мусобақаси ўтказилди

Чирчиқ олий танк қўмондонлик-муҳандислик билим юртида Ватанпарварлик ойлиги доирасида Қувноқлар ва зукколар мусобақаси бўлиб ўтди.Бу хақда Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати хабар қилди.

Унда Ўзбекистон Қуролли Кучлар академиясининг “Ўзбегим”, Тошкент ахборот технологиялари университети махсус факультетининг “Статус”, Жиззах олий ҳарбий авиация билим юртининг “Golden weens” ҳамда мезбон билим юрти курсантларидан таркиб топган “НБК” жамоалари кундалик ҳарбий ҳаётда учраб турадиган кулгили ҳолатларни саҳнада намоён этишди.

photo_2019-01-03_09-05-13.jpg

“Ҳазил-мутойиба бизга хизмат қийинчиликларини енгишга ёрдам беради”, “Армияга чақирув” (бирор фильм ёки анимацион фильмга овоз бериш орқали мавзуга боғлаш) ҳамда “Ҳарбий ҳаёт ҳақида эртак” шартлари бўйича курсантларнинг бадиий-ҳаваскорлик лаёқати, актёрлик, дубляжда овоз бериш, пластик ҳаракатлар маҳорати ва белгиланган вақт меъёрларига қай даражада амал қилгани ҳакамлар ҳайъати томонидан баҳолаб борилди.

photo_2019-01-03_09-05-14.jpgЖамоаларнинг чиқишлари муросасиз тус олгани уларнинг ушбу ҳазил-мутойиба кўригига пухта ҳозирлик кўрганидан далолат берди. Ҳакамлар ҳайъатининг якуний натижаларига кўра, “Статус” жамоаси 3-ўринга муносиб кўрилган бўлса, Қуролли Кучлар академияси курсантлари тўплаган баҳолар 1-ўрин учун камлик қилди. Натижа – 2-ўрин! Тинимсиз машқ, маҳорат ва мухлислар олқиши мезбон жамоа курсантларига 1-ўринни нақд қилди.

Ғолиб, совриндор ва фаол иштирокчиларга Мудофаа вазирлиги Маънавият ва маърифат ва маркази томонидан диплом ва эсдалик совғалари топширилди.

photo_2019-01-03_09-05-15.jpg

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1