АсосийJamiyat

Ҳужжатларсиз автомашинани бошқарган коллеж ўқувчиси ички ишлар ходимни уриб юборди

'Ҳужжатларсиз автомашинани бошқарган коллеж ўқувчиси ички ишлар ходимни уриб юборди'ning rasmi

Шу йилнинг 2 январь куни Тошкент вилоятининг Қибрай туманида яшовчи Агротадбиркор касб-ҳунар коллежи юқори курс ўқувчиси Ш.А. тегишли ҳужжатларсиз “Спарк” русумли автомашинани Улуғ-йўл кўчасида ҳайдаб, пиёда кетаётган вилоят ички ишлар ходимини уриб юборган. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабар берди.

Натижада ходим “бош мия очиқ жароҳати ва2-3 даражали кома ҳолати” ташхиси билан касалхонага ётқизилган.

Мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

    Бошқа янгиликлар