1

Тошкент шаҳрига янги бош имом-хатиб тайинланди

ЖАМИЯТ 04.01.2019, 14:50
Тошкент шаҳрига янги бош имом-хатиб тайинланди

Бугун, 4 январь куни Тошкент шаҳридаги "Хўжа Аламбардор"” жоме масжиди имом-хатиби Раҳимберди домла Раҳмонов Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Тошкент шаҳридаги вакили, шаҳар бош имоми ва Юнусобод тумани "Минор" жоме масжиди имом-хатиби вазифаларига тайинланди. Бу ҳақда Ўзбекистон мусулмонлари идораси матбуот хизмати хабар берди.

"Тошкент шаҳри Юнусобод туманида жойлашган "Минор" жоме масжидидаги 4 январь кунги жума намозида Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси ўринбосари Иброҳим домла Иномов намозхонларга янги бош имом-хатибни таништирди", - дейилган хабарда.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1