1

Эндиликда хорижда ўқийдиган ёшларга чет тилларини ўқитадиган махсус курслар очилади

ЖАМИЯТ 05.01.2019, 12:12
Эндиликда хорижда ўқийдиган ёшларга чет тилларини ўқитадиган махсус курслар очилади

Президент Шавкат Мирзиёевнинг жорий йил 4 январдаги “Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Мутахассисларни хорижда тайёрлаш ва ватандошлар билан мулоқот қилиш бўйича “Эл-юрт умиди” жамғармасининг дастурлари бўйича кадрларни ўқитишни ташкил этишни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорида бир қатор вазифалар белгиланди.

Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, “Эл-юрт умиди” жамғармаси, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси ва Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги биргаликда 2019 йилнинг 1 мартига қадар Жамғарма стипендияларини олишга номзодларни, айниқса, республика ҳудудларида хорижий тилларга ўқитишнинг махсус дастурларини ишлаб чиқиш вазифаси қўйилди.

2019 йилнинг 1 апрелидан бошлаб Жамғарма стипендияларини олишга номзодларни хорижий – инглиз, немис, француз ва бошқа тилларга ўқитиш махсус дастурлари асосида мақсадли курслар ташкил этилади.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1