1

Макка ва Мадина шаҳарларида “Вақф” фондининг тақдимоти бўлиб ўтади

ЖАМИЯТ 05.01.2019, 19:06
Макка ва Мадина шаҳарларида “Вақф” фондининг тақдимоти бўлиб ўтади

Ўзбекистон мусулмонлари идораси ҳузуридаги “Вақф” хайрия жамоат фонди фаолиятини Саудия Арабистонида ҳам тақдимот қилиш, у ердаги ватандошларнинг юртимизда бўлаётган ислоҳотлар билан яқиндан таништириш мақсадида 4-14 январь кунлари Макка, Мадина шаҳарларида Фонднинг тақдимот маросимлари ўтказилади.

Шу муносабат билан 4 январь куни Фонд раҳбари Искандар Халилов Саудия Арабистонига учиб кетди. Сафар доирасида Саудия Арабистони “Вақф” ишлари идораси, “Мовароуннаҳр” вақф мулклари қўмитаси, Макка шаҳридаги “Ҳарами шариф” масжиди имоми, бир гуруҳ ватандошлар ва талаба-ёшлар билан учрашувлар ташкил этиш ҳамда ўзбек такяхоналари (вақф меҳмонхоналари)га ташрифлар уюштириш кўзда тутилган.

Вақф бу – Аллоҳ йўлида фойдаланилиши ёки сарфланиши учун ажратилган мулкдир. Вақф қилинган нарса сотилмайди, ҳадя қилинмайди, мерос бўлмайди.

Маълумки, тақдир тақозоси билан ўтган асрнинг 20-30-йилларида диёримиздан минглаб кишилар хорижий мамлакатларга, хусусан, Саудия Арабистонига чиқиб кетишга мажбур бўлган. Улар Макка, Мадина ва Тоиф шаҳарларида таълим, тижорат ва бошқа муҳим жабҳаларда фаолият юритиб, катта ҳурмат-эътиборга сазовор бўлишган. Жумладан, Макка ва Мадинадаги икки ҳарам – Масжидул Ҳаром ва Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг Масжидун Набавий атрофида кўплаб ерларни сотиб олиб, вақф сифатида қолдиришган.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1