1

Самарқандда сайёҳлар оқими янги йил байрами кунларида ортди

ЖАМИЯТ 07.01.2019, 14:22
Самарқандда сайёҳлар оқими янги йил байрами кунларида ортди

Янги йил байрамини муносиб кутиб олиш мақсадида дам олиш кунларининг узайтирилиши, авиа ва темир йўл чипталарига чегирмалар эълон қилиниши Самарқанд вилоятида маҳаллий ва чет эллик сайёҳлар оқимини ошишига сабаб бўлди.

Шунингдек, Самарқандга байрам олди ва байрам кунлари: Россия, Япония, Афғонистон, Қозоғистон ва бошқа мамлакатлардан сайёҳлар ташриф буюришди.

2018-йилнинг 23 декабрдан 28 декабригача 856 нафар хорижлик сайёҳ вилоятдаги меҳмонхоналарда рўйхатдан ўтган бўлса, 2018-йилнинг 29 декабридан 2019 йилнинг 3 январига қадар бўлган даврда 1 606 нафар чет эллик сайёҳ рўйхатга олинган.

Байрам кунлари Самарқандга ташрифни амалга оширган чет эл фуқаролар орасидан Топ-3 сифатида: Россия (588 нафар), Афғонистон (198 нафар), Япония (166 нафар)ни келтириш мумкин. Юқорида келтирилган рақамларни айни ўтган байрам кунлари даври билан яъни 2017 йил 29 декабрдан 2018-йил 3 январгача солиштирганда 790 хорижлик фуқаро рўйхатга олинганлигини кўришимиз мумкин.

Бу йил вилоятга ташриф буюрган сайёҳлар сони икки бараварга кўпайган. Бу ҳақда Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси матбуот хизмати хабар берди.

Эслатиб ўтамиз, Туту.ру сайти россияликлар орасида ўтказган таҳлил натижаларига кўра, йил давомида Европага янги йил чипталарига бўлган талаб деярли 20 фоизга камайган ва биринчи марта энг кўп сотилган йўналишлар рейтингини Ўзбекистон бошқара бошлаган.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1