1

Давлат солиқ қўмитаси иш берувчиларга иш ҳақи миқдорини оширишни тавсия этди

ЖАМИЯТ 07.01.2019, 15:10
Давлат солиқ қўмитаси иш берувчиларга иш ҳақи миқдорини оширишни тавсия этди

Давлат солиқ қўмитаси иш берувчиларга ходимлар иш ҳақи миқдорини оширишни тавсия этди. Бу ҳақда қўмитанинг Facebook’даги саҳифасида хабар берилган.

Қайд этилишича, Ўзбекистон Республикаси президентининг 2018 йил 26 декабрдаги ПҚ-4086-сон қарорининг 7 бандига мувофиқ 2019 йилдан иш берувчи ташкилотларга солиқ юкининг, шу жумладан ягона ижтимоий тўловнинг камайтирилиши натижасида бўшайдиган маблағлар ҳисобидан ходимлар иш ҳақи миқдорини ошириш тавсия этилди.

2018 йилнинг ноябрь ойида молия вазири ўринбосари Дилшод Султонов солиқ ислоҳоти натижасида йирик корхоналар учун 25 фоиз, кичик корхоналар учун эса 15 фоиз миқдорида бўлган ягона ижтимоий тўлов ставкаси пасайиши ҳақида эслатганди.

«Энди бу ставка 12 фоизни ташкил этади, бу бизнес томонга қўйиладиган катта қадам бўлади», - дея таъкидлаб ўтганди Султонов.

Ўшанда, ҳисоб-китобларга кўра, ҳар бир фуқаро 1 январдан бошлаб ўртача 6,5 фоиздан ютиши қайд этилганди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ солиқ кодексининг янги таҳрири сентябрь ойигача ишлаб чиқилиши хабар берилганди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1