Италия пойтахти Римда Янги йил байрамидан сўнг чиқиндилар билан боғлиқ муаммо юзага келди, деб хабар бермоқда Сегодня нашри.
Роджество ҳамда Янги йил байрамлари ўтгач, пойтахт кўчаларида тўкинди миқдори кескин ортиб кетган. Чиқиндилар кўп ташлангани ҳамда коммунал хизмат ходимларининг бир неча кун давомида дам олгани бунга сабаб бўлди. Ушбу ҳолат туфайли таълим муассасалари ўқувчиларни вақтинчалик қабул қилолмаслигини маълум қилган. Шаҳар ҳокимияти мазкур муаммони тез орада ҳал қилишга ваъда берди.






