АсосийJamiyat

Тошкент вилоятида "Нексия" ҳайдовчиси 1-синф ўқувчисини уриб юборди

'Тошкент вилоятида "Нексия" ҳайдовчиси 1-синф ўқувчисини уриб юборди'ning rasmi

Жорий йилнинг 7 январь куни соат тахминан 14:30 ларда Тошкент вилояти Қуйи Чирчиқ туманида, "Нексия" русумли автомобиль ҳайдовчиси 1976 йилда туғилган К.Н. йўлни чап томондан ўнг томонга кесиб ўтаётган 2011 йилда туғилган вояга етмаган пиёда А.И.ни уриб юборган, натижада А.И. олган оғир тан жароҳати оқибатида Қуйи Чирчиқ туман марказий шифохонасида вафот этди.

Дастлабки тергов олди суриштирув маълумотларига кўра, ота-онасининг назоратидан четда қолган А.И йўл юзида жойлашган дўкондан чиқиб, йўлни белгиланмаган қисмидан югуриб ўтаётган вақтида ушбу йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган, деб ёзмоқда ЎзА.

Ҳолат юзасидан ҳайдовчига нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 266-моддасининг тегишли қисми бўйича жиноят иши қўзғатилиб дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ота-оналардан жондан азиз фарзандларини қаровсиз қолдирмаслик, автомобиль йўлига уларни ёлғиз чиқармасликларини сўраб қоламиз. Зеро фарзандларимиз бизнинг келажагимиздир. Уларни эътиборсиз қолдириш келажакни ютқазиш демакдир.

    Бошқа янгиликлар