1

«Мамлакатимизда сайлов қонунчилиги: кеча ва бугун» мавзусидаги вебинарда қандай масалалар кўтарилди?

ЖАМИЯТ 11.01.2019, 09:57
«Мамлакатимизда сайлов қонунчилиги: кеча ва бугун» мавзусидаги вебинарда қандай масалалар кўтарилди?

Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Марказий Кенгашида «Мамлакатимизда сайлов қонунчилиги: кеча ва бугун» мавзусида Республика бўйича видеоселектор шаклида семинар (вебинар) ташкил этилди. Унда Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Марказий Кенгаши раисининг биринчи ўринбосари Алишер Саъдуллаев, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутати Шуҳрат Якубов, Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Тошкент ҳарбий-техник институти доценти, й.ф.н. Шерзод Зулфиқоров ўз маърузалари билан, шунингдек Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридаги таълим муассасаларининг бошланғич ташкилоти етакчилари тингловчи иштирок этди.

Вебинарда мамлакатимизда олиб борилаётган сайлов қонунчилиги, унинг тарихи ва истиқболлари, шунингдек жорий йилнинг якунида ўтказилиши режалаштирилган сайловларда ёшларнинг ўрни ва роли борасида фикр-мулоҳазалар юритилди.

Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Марказий Кенгашининг биринчи ўринбосари Алишер Саъдуллаев кириш сўзи билан вебинарни очиб бериб, сиёсий ислоҳотларда фаол иштирок этишда ёшларнинг ўрнини ошириш ва унга инновацион ёндашиш орқали ёшларнинг сиёсий-ҳуқуқий саводхонлигини юксалтириш Ёшлар иттифоқининг асосий мақсади эканлигини таъкидлади.

Тадбир иштирокчилари мамлакатимизда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш консепциясига мувофиқ Ўзбекистонда изчил амалга оширилаётган, жумладан, сайлов эркинлигини таъминлаш ва сайлов қонунчилигини такомиллаштириш борасида ҳаётга татбиқ этилаётган ислоҳотлар фуқароларнинг давлат ҳокимияти вакиллик органларига сайлаш ва сайланиш бўйича Конституциямизда кафолатланган ҳуқуқларини мустаҳкамлаш юзасидан мутахассисларнинг фикрлари билан танишди.

Онлайн семинарда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутати, Аграр ва сув хўжалиги масалалари қўмитаси аъзоси Шуҳрат Якубов ўзининг «Мамлакатимизда мустақиллик йилларида сайлов қонунчилиги юзасидан олиб борилган ислоҳотлар, истиқболдаги режалар» мавзусидаги маърузасида юртимизда сайлов тизимини такомиллаштириш жараёнига аҳолининг кенг қатламлари, айниқса, ёшларни жалб этишга алоҳида эътибор қаратилаётганлигини ёшларимизнинг сиёсий ва фуқаролик фаоллигини кучайтиришга, йигит ва қизларимизда мамлакат ва халқ тақдирига дахлдорлик ҳиссини оширишга хизмат қилиши тўғрисида фикр билдириб, сайлов жараёнининг шаклланиши, мавжуд муаммолар, сайлов қонунчилигидаги янгиликларга тўхталиб ўтди. Жумладан, сайловчиларнинг электрон баъзаси яратилиши ва унда 18 ёшга тўлган, сайлаш ҳуқуқига эга фуқароларнинг рўйхати шакллантирилиши ўз навбатида маълумотларнинг аниқ ва тўлиқлигини таъминлашини қайд этди.

Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Тошкент ҳарбий-техник институти доценти, ю.ф.н. Шерзод Зулфиқоров ўз маърузасида бугунги кунда сайлов қонунчилиги, халқаро тажриба ва унда ёшлар фаоллигининг аҳамияти масалаларини кенг ёритиб берди. Мавзуга доир савол-жавобларда Республика сиёсий – ҳуқуқий ишлар йўналиши етакчиси Жаҳонгир Фатхиддинов Фуқароларни ўзини ўзи бошқариш органларининг бевосита депутатлик сайловларига ўз номзодини қўйиши бекор қилинаётганлиги ва бу орқали депутат бўлганлар масаласига оид савол билан юзланди. Шуҳрат Якубов бунга жавобан, 2019 йилда уларнинг ваколати тугаши ва кейинги сайловларда янги чиққан ҳуқуқий меъёрлар асосида иш кўрилишини маълум қилди.

Республика спорт-соғломлаштириш етакчиси Бахтиёр Хайруллаевнинг Экологик ҳаракат депутатлари билан боғлиқ саволига жавобан Шерзод Зулфиқоров Экологик ҳаракатнинг 1-Қурултойи бўлиб ўтганлиги ва унинг ҳам бешинчи сиёсий партия сифатида шакллантирилаётганлиги ҳақида атрофлича маълумот берди.

Шаҳноза Нуруллаева

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1