1

​Қувайсойда янги Давлат хизматлари маркази ўз фаолиятини бошлади

ЖАМИЯТ 11.01.2019, 10:22
​Қувайсойда янги Давлат  хизматлари маркази ўз фаолиятини бошлади

Қувасой шаҳри аҳолисига қулайлик яратиш мақсадида, маҳаллий ҳокимият кўмаги билан "Ҳалқ қабулхонаси" ягона бренди остида, шаҳар марказидаги икки қаватли бино капитал таъмирланиб, фуқароларга тезкор, шаффоф ва сифатли хизмат кўрсатувчи, барча қулайликларга эга бўлган Қувасой шаҳар Давлат хизматлари маркази биноси очилиш маросими бўлиб ўтди ва тантанали равишда фойдаланишга топширилди.

Давлат хизматлари маркази кунига 400 нафарга яқин фуқаро ва тадбиркорларга 70 дан ортиқ давлат хизматлари кўрсатиш имкониятига эга.

Мижозларга қулайлик яратиш мақсадида марказда болалар майдончаси, банк шохобчаси, қулай ва юмшоқ ўриндиқлар ўрнатилган дам олиш хонаси ва кутиш зали мавжуд.

Бино очилиш маросимида Фарғона вилоят ҳокими Ғаниев Шухрат Мадаминович, вилоят Ҳалқ қабулхонаси мудираси Махмудова Робияхон Анваровна, Давлат хизматлари агентлиги Фарғона вилоят бошқармаси бошлиғи Бойқўзиева Рано Каримовна ҳамда Қувасой шаҳар ҳокими Зиявитдинов Адхам Тўхтасинович ва яна бир қатор мутасадди ташлкилотлар раҳбарлари қатнашдилар.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1