АсосийДУНË

Испания бош вазири Ламин Ямални қўллаб-қувватлади

Испания бош вазири Педро Санчес “Барселона” футболчиси Ламин Ямалнинг Фаластин байроғи билан чиқишини ҳимоя қилди.

'Испания бош вазири Ламин Ямални қўллаб-қувватлади'ning rasmi

Санчес бу ҳақда ўзининг Х ижтимоий тармоғида муносабат билдириб, Ямалнинг ҳаракатини танқид қилганларга жавоб қайтарди. Бу ҳақда 

Унинг сўзларига кўра, давлат байроғини намойиш этишни нафратга чақириқ деб баҳолаш нотўғри ёндашув ҳисобланади.

"Давлат байроғини намойиш этишни нафратга ундаш деб ҳисоблайдиган киши ё ақлини йўқотган, ёки ўз шармандалиги билан кўр бўлиб қолган. Ламин шунчаки миллионлаб испанлар каби Фаластинни қўллаб-қувватлашини билдирди. Бу эса у билан фахрланишимиз учун яна бир сабабдир", — деб ёзди Испания бош вазири.

Бош вазир Ямалнинг Фаластинни қўллаб-қувватлаши унинг шахсий позицияси эканини таъкидлаб, бу ҳолат билан фахрланишини билдирди.

    Бошқа янгиликлар