АсосийJamiyat

Элликқалъада спортчи қизга Spark автомобили топширилди

'Элликқалъада спортчи қизга Spark автомобили топширилди'ning rasmi

Қорақалпоғистон Республикаси Элликқалъа туманидаги “Нафосат” тўйхонасида 14 январь — Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан ўтказилган тадбирда спортчи қиз мукофотланди. Бу ҳақда KRuz.uz хабар берди.

Сербия давлатида ўтказилган жаҳон чемпионатида спортнинг самбо тури бўйича бронза медалини қўлга киритган Гулдурсун овул фуқаролар йиғинидан Моҳигул Комилжоновага туман ҳокимлиги томонидан ҳомийларнинг “Spark” автомобили топширилди.

Шу куни кураш бўйича ватанпарварлик ойлиги доирасида мусобоқа ўтказилди.

    Бошқа янгиликлар