1

Академик лицей ўқувчилари халқаро фан олимпиадасида 10та медални қўлга киритди

ЖАМИЯТ 16.01.2019, 15:22
Академик лицей ўқувчилари халқаро фан олимпиадасида 10та медални қўлга киритди

2019 йил 10-15 январь кунлари Қозоғистоннинг Олмаота шаҳрида дунёнинг 18 давлатидан 540 нафар ўқувчилар иштирокида математика, физика ва информатика фанларидан Жаутиков номли 15-Халқаро олимпиада бўлиб ўтди.

Ўқувчиларимиз ушбу нуфузли халқаро фан олимпиадасида муваффақиятли қатнашиб, 1 та олтин, 3 та кумуш ва 6 та бронза - жами 10 та медални қўлга киритишди.

Бухоро давлат университети қошидаги Қоракўл академик лицейининг 3-курс ўқувчиси Аббос Сайлиев ушбу нуфузли халқаро олимпиадада математика фанидан олтин медални қўлга киритди. Элбек Тошпўлатов, Жасур Имомов ва Расулбек Озодов каби иқтидорли ўқувчиларимиз эса кумуш медалга сазовор бўлишди.

Шунингдек, Ўзбекистон миллий университети, Жиззах давлат педагогика ва Самарқанд иқтсиодиёт ва сервис институтлари қошидаги академик лицей ўқувчилари ҳам олимпиадада фаол қатнашиб, бронза медалига эга бўлишди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1