АсосийDunyo

Ганада экологик хавфсиз уйлар қурилиши бошланди

'Ганада экологик хавфсиз уйлар қурилиши бошланди 'ning rasmi

Гана пойтахти Аккра ва унинг атрофида экологик хавфсиз уйлар қурилиши бошланди, деб хабар берди Ntdtv.ru нашри.

Мазкур уйлар янги технология асосида қурилаётган бўлиб, улар экологик тоза бўлиши билан бирга, зилзилага бардошлидир. Шунингдек, у анча арзонга тушади. Лойиҳа муаллифларининг сўзларига кўра, уйларни қуришда тоза қум ва қизил лойдан фойдаланилади. Пойдевор барпо этишдан олдин эса ер камида 20 см.га чўктирилади. Мазкур технология дунёнинг ривожланган давлатлари Австралия ва АҚШда қизиқиш уйғотмоқда.

    Бошқа янгиликлар