АсосийJamiyat

2018 йил давомида 32,3 мингта никоҳ бекор қилинган

'2018 йил давомида 32,3 мингта никоҳ бекор қилинган'ning rasmi

Давлат статистика қўмитаси маълумотига кўра, 2018 йилнинг январь-декабрь ойларида ФҲДЁ органлари томонидан 32,3 мингта никоҳдан ажралишлар қайд этилган бўлиб, мос равишда 1000 аҳолига нисбатан никоҳдан ажралиш коэффициенти 1,0 промиллени ташкил этди.

Ажримлар сонида 2017 йилнинг мос даврига нисбатан юқори ўсиш суръатлари Андижон (31,3 %), Тошкент шаҳрига (19,4 %), Сурхондарё (5,6%) ва Тошкент (2,8 %) вилоятларига тўғри келмоқда.

2017 йилнинг мос даврига нисбатан сезиларли камайиш Хоразм (23,1 %) ва Қашқадарё (20,0 %) вилоятларида кузатилди.

Аввалроқ, 2018 йилда энг кўп никоҳ Самарқанд вилоятида қайд этилгани ҳақида хабар берган эдик.

    Бошқа янгиликлар