АсосийJamiyat

Урганч халқаро аэропортида ноқулай об-ҳаво шароити туфайли вақтинча ёпилган

'Урганч халқаро аэропортида ноқулай об-ҳаво шароити туфайли вақтинча ёпилган'ning rasmi

Жорий йилнинг 20 январ куни ноқулай об-ҳаво шароити туфайли Урганч халқаро аэропорти вақтинча ёпилган. Бу ҳақда "Ўзбекистон йўллари" МАКнинг матбуот хизмати хабар берди.

Аэропорт ёпилишига қор бўрони ва кучли шамол сабаб бўлган. Ноқулай об-ҳаво шароити туфайли Рейслар олти соатга кечиктирилган.

"Компания техник хавфсизлик талабларига кўра, ёмон об-ҳаво шароитида парвозларни амалга оширмайди. Аэропорт техник ишлар якунланганидан сўнг ўз фаолиятини давом эттиради", - дейилган хабарда.

"Ўзбекистон ҳаво йўллари" йўловчилардан вақтинча ноқулайлик учун узр сўраган.

    Бошқа янгиликлар