1

Ўзбекистонда Алишер Навоий жамғармаси тузилди

ЖАМИЯТ 24.01.2019, 09:36
Ўзбекистонда Алишер Навоий жамғармаси тузилди

Алишер Навоий ҳаёти ва ижодий меросига бағишланган илмий конференцияга халқаро мақом берилгани шоир ижодига дунё миқёсида қизиқиш кучайиб бораётганидан далолат бермоқда. Бу ҳақда «Халқ сўзи» хабар берди.

— Анжуман ташкил этилган йили учта, ўтган йили 6 та мамлакатдан навоийшунос олимлар қатнашди, — дейди халқаро конференциянинг масъул котиби, адабиётшунос олим Улуғбек Сатторов. — Бу йил 12 мамлакатдан 48 нафар навоийшунос олим иштирок этиш истагини билдириб турибди. Венгрия, Жанубий Корея, Мўғулистон ва Ҳиндистон давлатларидан тадқиқотчилар илк бор қатнашади.

Навоий шаҳрида бу йилги халқаро конференция арафасида мамлакатда ягона бўлган Алишер Навоий жамғармаси тузилди.

Келгусида Россия, Туркия, Озарбайжон, Қозоғистон, Тожикистон, Афғонистон, Туркманистон ва бошқа давлатларда жамғарманинг филиалларини очиш кўзда тутилмоқда.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1