Ўзбекистон Республикасининг Украинадаги Фавқулодда ва мухтор элчиси вазифасида ишлаган Алишер Абдуалиев Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирига ўринбосар этиб тайинланди. Бу ҳақда ТИВ матбуот хизмати хабар берди.
"2019-йилнинг 28 январь куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов Ҳайъатнинг кенгайтирилган мажлисида вазир ўринбосари этиб тайинланган Алишер Абдуалиевни таништирди", - дейилган хабарда.






