АсосийDunyo

Италияда самолёт ва вертолёт тўқнашиб кетди

'Италияда самолёт ва вертолёт тўқнашиб кетди 'ning rasmi

Италиянинг Альп тоғларида самолёт ва вертолёт ўртасида тўқнашув содир бўлди, дея хабар қилмоқда ТАСС нашри.

Воқеа Франция билан чегарадош Валле-д'Аоста ҳудудида рўй берган. Ҳавода юз берган тўқнашув оқибатида 7 киши ҳалок бўлган. Шунингдек, яна 2 киши жароҳат олиб, касалхонага етказилган. Италия матбуоти берган хабарларга кўра, вертолёт ҳавога кўтарилишни амалга ошираётган вақтда туристлар самолёти, аксинча, қўнаётган эди. Тўқнашувдан кейин ҳар иккиси ҳам муз устига қулаган. Мазкур ҳолат юзасидан тергов ишлари бошланди.

    Бошқа янгиликлар