АсосийJamiyat

МИБ Жиззах шаҳрида 12 та оилани яраштирди

'МИБ Жиззах шаҳрида 12 та оилани яраштирди'ning rasmi

Мажбурий ижро бюроси Жиззах вилоят бошқармаси ҳамда туман-шаҳар бўлимларида алимент ундириш билан боғлиқ масалаларни ижобий ҳал этиш мақсадида ишчи гуруҳлар ташкил этилди.

Таҳлиллар шуни кўрсатмоқдаки, Мажбурий ижро бюроси Жиззах вилоят бошқармасига 2018 йил давомида 7 500 дан ортиқ мурожаат келиб тушган бўлиб, унинг 35 фоизи ёки 2 600га яқинини алимент ундириш масалалари бўйича ариза ва шикоят ташкил қилади. Ушбу рақамлар шуни кўрсатмоқдаки, алимент билан боғлиқ муаммолар бугунги кунда энг долзарб масалалардан биридир.

Тарғибот ва профилактика тадбирларида қарздорларнинг алимент тўловларини ўз вақтида тўламаслиги сабаблари таҳлил этилиб, қарздорликни бартараф этиш чоралари кўрилмоқда.

dabbf2b0-c281-4a1b-a440-aeee90022e8c.jpg

Шунингдек, асосий эътибор маҳалла фаоллари, жамоатчилик ва бошқа масъул идора вакиллари билан оилаларни яраштириш орқали ижро иши юритишни тамомлашга алоҳида эътибор қаратиляпти.

Биргина, Жиззах шаҳар, “Олмазор” МФЙда алимент тўловчи қарздорлар ва ундирувчилар билан индивидуал суҳбатлар ўтказилиши натижасида ҳудуддаги 12 та оила яраштирилишига эришилди.

    Бошқа янгиликлар