Швейцариянинг Шато д'Э курорт шаҳрида ҳаво шарлари халқаро фестивали бўлиб ўтмоқда, дея хабар бермоқда Тvzvezda.ru нашри.
Қирқ биринчи маротаба ташкил этилган мазкур тадбирда дунёнинг 15 мамлакатидан келган 70 дан ортиқ иштирокчи йиғилган. Фестиваль доирасида турли мусобоқалар ҳам ўтказилади. Мазкур тадбир ҳафта сўнгига қадар давом этади. Ўтган йили ҳаво шарлари фестивалига 20 мингдан ортиқ одамлар келган бўлса, бу йил эса томошабинлар сони 40 минг нафарга етиши кутилмоқда.






